Мен Сўзнинг юзига ошиқдай боқсам,
Ҳар кеча тушимга Навоий кирди.
Тикан кирмасин деб оёқларига
Андиша юзимни тупроққа бурди.
Мен севсам. Шеърни бир телбадай севдим,
Юрак тилга кирди боладай бийрон.
Боладай ичикиб яшасам Сўзга
Гуллар ҳавас қилди, одамлар - ҳайрон.
Мен севдим, Ватанни онамдай севдим,
Чиройли кўринди кўзимга тандир.
Тушундим, бу менинг бахтли тақдирим-
Сўзни таниганлар - Худони танир.
©Дилафруз ОБЛОҚУЛОВА
«Биз кутган кунлар»дан 2018 й
This poem has not been translated into any other language yet.
I would like to translate this poem